Бош сахифа Танлаганингизни кушиш Алоқалар Сайт харитаси Дустга жунатиш
Паст даражада курувчиларга
 
Сертификатлар:
Суратлар:
Подписка на обновления:


Акциядорларга

 “Нефтгазқурилиштаъмир” АЖ кузатув кенгаши 2019 йил 10 июнь куни соат 10-00 да “Нефтгазқурилиштаъмир” АЖнинг Бухоро шаҳри Б.Нақшбандий кўчаси 160/1-уйда жойлашган маъмурий биносида жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши ўтказилишини эълон қилади. Акциядорларни рўйхатга олиш 2019 йил 10 июнь соат 08-30 да бошланади. Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар реестри 2019 йил 4 июнь санасига шакллантирилади.

Йиғилиш кун тартиби:

Т/Р

Умумий йиғилиш кун тартибидаги масалалар номланиши

1

“Нефтгазқурилиштаъмир” АЖ акциядорлари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш;

2

“Нефтгазқурилиштаъмир” АЖ акциядорлари умумий йиғилиши саноқ комиссияси шахсий таркибини тасдиқлаш;

3

“Нефтгазқурилиштаъмир” АЖ Кузатув Кенгашининг 2018 йилда амалга оширган ишлари тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш;

4

“Нефтгазқурилиштаъмир” АЖ бошқарув раисининг 2018 йил якуни бўйича жамиятнинг бизнес-режа кўрсаткичлари бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш;

5

2018 йил якуни бўйича “Нефтгазқурилиштаъмир” АЖнинг йиллик молиявий ҳисоботларини (баланс ва молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот) тасдиқлаш;

6

2018 йил якуни бўйича “Нефтгазқурилиштаъмир” АЖ тафтишчисининг ҳисоботини тасдиқлаш;

7

2018 йил якуни бўйича “Нефтгазқурилиштаъмир” АЖ ташқи аудиторининг ҳисоботини тасдиқлаш;

8

“Нефтгазқурилиштаъмир” АЖнинг 2018 йил якуни бўйича молиявий-хўжалик фаолиятидан олинган соф фойда тақсимоти тартибини тасдиқлаш;

9

“Нефтгазқурилиштаъмир” АЖнинг 2019 йилги бизнес-режасини тасдиқлаш;

10

“Нефтгазқурилиштаъмир” АЖ Кузатув кенгаши шахсий таркибига янги номзодларни сайлаш;

11

“Нефтгазқурилиштаъмир” АЖ тафтишчиси лавозимига янги номзодларни сайлаш;

12

“Нефтгазқурилиштаъмир” АЖнинг 2019 йил якуни бўйича молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш учун ташқи аудиторлик ташкилоти этиб “Осиё-аудит” МЧЖ аудиторлик ташкилотини сайлаш  ва аудиторлик ташкилоти учун тўланадиган ҳақ миқдорини 15,0 (ўн беш) миллион сўм қилиб белгилаш масаласини тасдиқлаш;

13

“Нефтгазқурилиштаъмир” АЖнинг 2018 йилги бошқарув аппарати харажатлари сметасининг ижроси ва 2019 йилга мўлжалланган харажатлар сметасини тасдиқлаш;

14

“Нефтгазқурилиштаъмир” АЖ ижроия органи аъзоларини сайлаш (қайта сайлаш) ва улар билан бир йил муддатга меҳнат шартномасини тузиш масаласини тасдиқлаш;

15

Жамиятнинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш;

16

“Нефтгазқурилиштаъмир” АЖ аффилланган шахсларини белгилаш ва жамият акциядорларининг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда жамият кундалик хўжалик фаолияти жараёнида аффилланган шахс билан тузиши мумкин бўлган битимларини маъқуллаш тўғрисида қарор қабул қилишни тасдиқлаш;

17

Ўзбекистон Республикасининг 20.03.2019 йилдаги 531-сонли қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги (рўй. №ЎРҚ-370, 06.05.2014й.) қонунига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар асосида жамият уставига ва ички низомларга ўзгартириш киритиш ва янги таҳрирларини тасдиқлаш;

18

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29-30 март кунлари Бухоро вилоятига ташрифи давомида кенгайтирилган тарзда ўтказилган 13-сонли мажлис баёни 117-бандида кўрсатилган масала яъни, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федарацияси Кенгаши томонидан жамиятга қарашли “Жуйзар соғломлаштириш маскани” унитар корхонаси бино-иншоотлари ва ер майдонини 3 йил муддатга 12.5 млрд.сўм ҳисобига келишилган тўлов графиги асосида сотиб олиш масаласини тасдиқлаш;

19

Эгаси ёки эгасининг қонуний ҳуқуқий вориси ёхуд меросхўри томонидан уч йил ичида талаб қилиб олинмаган дивиденд суммаларини акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра жамият ихтиёрида қолдириш масаласини тасдиқлаш.

20

Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунининг 37-моддасига асосан акциядор А.Х.Сайфуллоевга тегишли бўлган 25494 дона эгаси ёзилган оддий акцияларни қайтариб сотиб олиш масаласини тасдиқлаш.

 

Умумий йиғилишга доир материаллар билан “Нефтгазқурилиштаъмир” АЖнинг Бухоро шаҳри Б.Нақшбандий кўчаси 160/1-уйда жойлашган маъмурий биносида танишиш мумкин.

Акциядорлар умумий йиғилишга шахсни тасдиқловчи хужжат, вакиллар эса белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан катнашишлари шарт.

Жамият расмий веб сайти: www.ngsr.uz , жамият электрон манзили: priemnaya@ngsr.uz, телефон: 65-2232071.

“Нефтгазқурилиштаъмир” АЖ Кузатув кенгаши

Юклаб олиш Положение о внутреннем контроле АО Нефтегазстройремонт

Юклаб олиш Положение об информационной политике АО Нефтегазстройремоет

Юклаб олиш Положение о дивид политике АО Нефтегазстройремонт

Юклаб олиш Умумий йиғилиш Протоколи 2016 йил якуни